«халқ депутатлари кенгаши» тегли мақолалар


Тошкент шаҳри кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди
7 декабр 2023, 12:43

Тошкент шаҳри кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари гул кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 5 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради
6 октябр 2023, 15:58

️Соғлиқни сақлаш бошқармалари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ҳар олти ойда маҳаллий кенгашларда, марказий ва оилавий поликлиникалар бош шифокорлари эса маҳаллаларда ҳисобот бериб боради.

Тошкент шаҳри кенгаши 360 млрд сўмдан ортиқ маблағни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилди. Пуллар нимага сарфланади?
25 август 2023, 10:07

Тошкент шаҳри кенгаши 360 млрд сўмдан ортиқ маблағни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилди. Пуллар нимага сарфланади?

Пойтахт кенгаши маҳаллий бюджетдан 360 млрд сўмдан ортиқ пулни тақсимлаш қарорини қабул қилди. Маблағ кам таъминланган оилаларга ипотекаларни молиялаштириш, Нукусда авариявий уйларни таъмирлаш, идора ва мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари ортидан етган зарарни қоплаш каби мақсадларга сарфланади.

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда
14 июл 2023, 17:52

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.

Ҳокимлар кенгашга раҳбар бўла олмайди, лекин сенатор этиб сайланиши мумкин. Янги Конституция лойиҳаси
15 март 2023, 15:56

Ҳокимлар кенгашга раҳбар бўла олмайди, лекин сенатор этиб сайланиши мумкин. Янги Конституция лойиҳаси

2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.

Тошкент кенгаши собиқ ҳокимга мурожаатнома йўлланмаганини маълум қилди
17 январ 2023, 22:46

Тошкент кенгаши собиқ ҳокимга мурожаатнома йўлланмаганини маълум қилди

Тошкент кенгаши раиси ўринбосари Тошпўлат Матибоев кенгаш собиқ ҳокимга мурожаат эълон қилмаганини билдирди. Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирилган мурожаатнома кенгашнинг Telegram каналида эълон қилиниб, кейинроқ ўчириб ташланган эди.

Сенат ҳокимларнинг кенгаш раиси мақоми нима сабабдан бекор қилинмаганига изоҳ берди
13 январ 2022, 13:35

Сенат ҳокимларнинг кенгаш раиси мақоми нима сабабдан бекор қилинмаганига изоҳ берди

Сенат «Газета.uz» нинг ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақомини бекор қилишга оид ҳужжат 2,5 йил олдин тайёрлангани, бироқ қабул қилинмагани ҳақидаги мақоласи юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, «қуйи палатада муҳокама қилинмаган қонун лойиҳаси Сенатда ҳам кўриб чиқилмаган». «Маҳаллий кенгашлар мустақил орган. Сенат фақатгина уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашади, услубий ёрдам кўрсатади», — дейилади баёнотда.

Халқ депутатлари кенгашларининг ўз котибиятлари бўлади
15 сентябрь 2020, 16:42

Халқ депутатлари кенгашларининг ўз котибиятлари бўлади

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди. Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг таъкидлашича, депутатлар ушбу ўзгаришларни узоқ йиллар орзу қилишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг